Ўзбекистон | 13:58 / 22.02.2019
10530
2 дақиқада ўқилади

Қизилмия етиштирувчиларига дронлар олиб киришга рухсат берилди

Фото: Flickr

Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси аъзоларига 2024 йил 1 январгача бўлган муддатда учувчисиз учиш аппаратларини олиб киришга рухсат берилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтилади.

Кутилишича, дронлар қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини назорат қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш жараёнини самарали бошқаришда ёрдам беради.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Уюшма аъзоларига учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисида хулоса берилишини таъминлайди.

Уюшманинг қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этадиган, шунингдек, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган аъзоларига 2024 йил 1 январгача бўлган муддатга:

а) қуйидагилардан:

ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи тўлашдан;

ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган технологик ускуналар, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, хомашёлар, материаллар, шу жумладан қурилиш материаллари, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатлари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилиш;

б) плантациялар ташкил этиш учун экиш материалларини (уруғ, қаламчалар) тайёрлаш (йиғиш) мақсадида рухсатнома олиш учун йиғимлар тўловини кечиктириш тарзида имтиёзлар берилди.

Мавзуга оид