Жаҳон | 19:20 / 23.02.2019
5006
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда тўқувчилик фабрикасидаги портлашда 10 киши ҳалок бўлди 

23 февраль кундузи Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги тўқувчилик фабрикасидаги портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция ва гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда NDTV телеканали хабар берди.

Воқеа Бхадохи округида юз берган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, портлаш шундай кучда бўлганки, нафақат фабриканинг ўзини бутунлай, балки яқин орадаги бир нечта бинони ҳам вайрон қилган. Ҳалокатнинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ полиция саноат объекти ҳудудида мушаклар ишлаб чиқарувчи ноқонуний устахона бўлганини аниқлашга муваффақ бўлган. 

“Портлаш юз берганда фабрикада одамлар кам бўлган. Вайроналар остида кимдир қолгани эҳтимоли кам”, деб айтган штат полицияси вакили Пиюш Шривастава.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатиб, тергов олиб бормоқда.

Мавзуга оид