Спорт | 17:10 / 25.02.2019
6659
1 дақиқада ўқилади

«Локомотив»нинг ОЧЛдаги рақиби бош мураббий Славен Билични истеъфога чиқарди

Фото: REUTERS / Alex Morton

Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби бош мураббий Славен Билични ишдан бўшатди. Клуб матбуот хизматидан маълум қилишларича, унинг ўрнига чилилик Хосе Луис Сьерра тайинланган.

50 ёшли Билич «Ал-Иттиҳод»ни 2018 йил сентябрь ойида қабул қилиб олганди. 21-турдан кейин жамоа ички чемпионатда 16 клуб орасидан 15-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, янги тайинланган Хосе Луис Сьерра учун «Ал-Иттиҳод» бегона клуб эмас - у 2016-2018 йилларда тўлиқ икки йил бу жамоада бош мураббий бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Жидда шаҳри клуби Осиё Чемпионлар лигасида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси билан бир гуруҳда кураш олиб боради. Улар апрель ойида бўлиб ўтадиган 3-4-турлар доирасида дастлаб Жиддада, сўнг Тошкентга кураш олиб боришади. Гуруҳдан, шунингдек, БААнинг «Ал-Ваҳда» ва Қатарнинг «Ар-Райян» клублари ўрин олган.

Мавзуга оид