Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони Ўзбекистонга келди
Бугун, 1 март куни Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув давомида томонлар икки давлат мудофаа идораларининг ҳамкорлиги ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, ҳарбий-таълим йўналишида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Павел Эргашев давлатларимиз раҳбарлари ҳамда мудофаа вазирларимиз даражасида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган учрашувлар стратегик ҳамкорлик ва мамлакатларимиз ўртасида иттифоқдош муносабатларни мустаҳкамлашга, шунингдек, минтақада хавфсизликни таъминлашга қўшимча туртки бўлишини таъкидлади.
Генерал-майор П. Эргашев Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонига Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини ошириш масалаларида кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
2017 йилнинг октябрида «Фориш» тоғ полигонида (Жиззах вилояти) икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик ҳамда Россия—Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлари ҳам ёд этилди, унда Россия Марказий ҳарбий округига қарашли тоғ-ўқчи бўлинмаларини жалб этилганди.
2016 йилдан қайта тикланган Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларини Россия муассасаларида ўқитиш амалиёти ҳам нақадар аҳамиятли эканлиги ҳам қайд этиб ўтилди.
Александр Лапин Ўзбекистон Россиянинг стратегик ҳамкори ҳамда Марказий Осиё минтақасида хавфсизликнинг кафолати эканлигини билдирди.
Учрашувдан сўнг, Россия Қуролли Кучлари делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюриб, олий ҳарбий таълим муассасаси тарихи ва фаолияти, шунингдек, қўмондонлик ва штаб бўғинида ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасида янгича ёндашувлар билан танишди.
Александр Лапин Россия армиясининг Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлари ҳақида маъруза ўқиб, Академия шахсий таркиби билан тажрибаларини бўлишди.
Эртага, 2 март куни Россия Федерациясининг ҳарбий делегацияси Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, шаҳарнинг тарихий ва маданий обидалари билан яқиндан танишади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024