Ўзбекистон | 17:51 / 05.03.2019
14343
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Россияга қўл юкида мева-сабзавотлар олиб киришга рухсат берилди

Фото: uzagroexport.uz

Россельхознадзор Ўзбекистондан қўл юки ва юкларда умумий оғирлиги 5 килограммдан кўп бўлмаган мева ва сабзавотларни олиб киришга рухсат берди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 5 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясига келаётган йўловчиларга қўл юки ва юкларда умумий оғирлиги 5 килограммдан ортиқ бўлмаган миқдорда сархил мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар олиб киришга рухсат берилган.

Қайд этилишича, мазкур рухсат Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси кафолати остида берилган.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганди.

Мавзуга оид