Спорт | 13:51 / 05.03.2019
22584
2 дақиқада ўқилади

«Ювентус» Роналду керак эмас деб ҳисоблаётган футболчи юзасидан «Реал»га таклиф жўнатди

Фото: Getty Images

«Реал» яримҳимоячиси Марко Асенсио «Ювентус»га ўтиши мумкин, деб хабар тарқатди Tuttosport.

Нашрнинг ёзишича, Турин клуби мадридликлар асосий таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйган хавбек бўйича таклиф жўнатган. Испанияликнинг шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган, шу боис трансфер қиймати анча юқори бўлиши тахмин қилинмоқда.

Қўшимча қилинишича, «Реал» президенти Флорентино Перес ёзда жамоа таркибини ислоҳ этишни мўлжалламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Асенсионинг ўзи ҳам «Юве»га ўтиш вариантига қизиқиш билан қараётгани хабар қилинган эди. Туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду эса декабрь ойида берган интервьюларидан бирида ушбу собиқ жамоадоши «Юве»га керак эмас, деган фикрда эканини айтганди.

«Асенсио, Хамес ва Бэйл ҳақида ёзишяпти. Аммо, тўғрисини айтсам, «Ювентус»га бу футболчилар керак эмас. Марсело — жуда кучли футболчи, биз бундай ўйинчиларга муҳтожмиз. Марсело – бизга керак футболчи», - деганди Роналду.

Маълумот учун, Марко бу мавсум «қироллик клуби»нинг 20та ўйинида қатнашди ва битта гол уриб, 5та голга ассистентлик қилди. У 2019 йил бошидан буён фақат битта ўйинда бошланғич таркибга киритилди.

Мавзуга оид