Фан-техника | 16:50 / 06.03.2019
11589
1 дақиқада ўқилади

Android учун мўлжалланган оммабоп иловалар хавфли эканлиги аниқланди

Фото: Shutterstock

Android учун мўлжалланган оммабоп иловалар фойдаланувчиларга тегишли маълумотларни Facebook тармоғига жўнатади. Бу ҳақда Privacy International ташкилоти ҳисоботида айтилмоқда.

Бу иловалар гаджет эгаси ижтимоий тармоққа кирмаган пайтида ҳам маълумотларни жўнатади. Facebook олинган маълумотлардан шахсий реклама таклифларини танлашда фойдаланади.

Жосус-иловалар орасида тил ўрганишга мўлжалланган Duolingo, иш қидиришга мўлжалланган Indeed, хизматларни излаш ва баҳолаш бўйича Yelp сервиси ҳамда қатор диний дастурлар бор.

Аввалроқ Privacy International ҳисоботида Skyscanner ва Spotify иловалари тилга олинганди.  

Ўтган ой охирида DrainerBot деб номланган дастур Android’даги мобил қурилмалардан интернет-трафикни яширинча сарфлаши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид