Жаҳон | 14:22 / 07.03.2019
9562
1 дақиқада ўқилади
Гуайдо Европани Венесуэлага қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо Европани Каракасга қарши молиявий санкцияларни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда Spiegel ёзмоқда.
Гуайдонинг фикрига кўра, Европа давлатлари Венесуэлага нисбатан санкция чекловларини кучайтириши керак.
«Халқаро ҳамжамият венесуэлаликларнинг пуллари режим танқидчилари ва маҳаллий халқлар вакилларини йўқ қилиш учун ишлатиладиган вазиятга йўл қўймаслиги лозим», - деди Гуайдо.
Унинг тушунтиришича, Венесуэла халқи ҳозирнинг ўзидаёқ азият чекмоқда, санкциялар жорий этилиши билан бу аҳвол унча жиддий тарзда ўзгармайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Венесуэла билан муносабатлар учун учинчи давлатларга санкциялар ваъда қилганди.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:16 / 19.09.2024