Ўзбекистон | 20:49 / 07.03.2019
20189
2 дақиқада ўқилади

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси​га раҳбар сайланди

6 март «Ўзёғмойсаноат»​ уюшмаси таъсисчиларининг умумий йиғилиши ташкил этилиб, Уюшма ижро аппаратининг тузилмасини тасдиқланди.​ Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Унда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг тақдимномасига асосан таъсисчиларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан Пардаев Ғуломназар Эшбоевич уюшма раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди.

​Ёғ-мой саноати тизимида 25 йиллик тажрибага эга​ Ғуломназар Пардаев 1976 йилда Боёвут туманида туғилган. У Тошкент кимё технология институти (1999 йил), Гулистон давлат университети (2008 йил) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби (2011 йил) битирувчиси ҳисобланади. 

«Ўзёғмойсаноат»​ уюшмаси 2022 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилган. ​Уюшмага аъзолар томонидан шартнома асосида йўналтириладиган ажратмалар юридик шахслар фойда солиғининг солиққа тортиладиган базасидан чиқарилади.​

Ўз навбатида, янги уюшма ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилиш, тармоққа замонавий бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, ички ва ташқи бозорда маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиб, тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш каби муҳим вазифаларни бажариши керак.​

Мавзуга оид