Ўзбекистонда армияга чақирув бошланди
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жойларда чақирув ёшидаги фуқароларни миллий армиямиз сафларига тантанали кузатиш маросимлари бошланди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра. Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали кузатувда давлат ва жамоатчилик ташкилоти вакиллари, Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси офицерлари, фахрийлар, ёшлар ва миллий армиямиз сафига йўл олган йигитларнинг ота-оналари иштирок этди.
– Эсимда, ака-укаларимиз олис-олис юртларга йигитлик бурчини ўташ учун юборилар эди. Улар қайтиб келгунларича юрагимиз безиллаб кутардик. Қандай шароитда ва қанақа муҳитда хизмат қилиши бизга қоронғу эди. Бугун эса нафақат фарзандларимиз, балки биз ота-оналар ҳам миллий армиямиз ҳақида етарлича тасаввурга эгамиз. Кўнглимиз тўқ, хавотирдан холимиз. Буларнинг бари армия ва халқимиз ўртасида ўрнатилган мустаҳкам алоқа ва илиқ муносабатнинг шарофати, – дейди чақирилувчи Хуршид Исматиллаевнинг онаси Наргиза Усмонова.
Кузатув маросимида сўзга чиққан жамоатчилик вакиллари, ота-оналар йигитлик бурчини ўташга отланган ўғлонларга шарафли бурчига содиқлик, чидам, сабр-бардош ва ҳарбий хизматда улкан муваффақиятлар йўлдош бўлишини тилади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:22 / 03.01.2025
Исроил армияси: 2023 йил 7 октябрдан бери 28 ҳарбий ўз жонига қасд қилди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
15:50 / 02.12.2024
Россияда яна армия штат бирлиги оширилди
10:51 / 30.11.2024