Ҳиндистонда Покистонга қарашли учувчисиз учар қурилма уриб туширилди
Ҳиндистон хавфсизлик кучлари Ражастон штатида мамлакат ҳаво сарҳадига кириб келган Покистонга қарашли учувчисиз учар қурилмани уриб туширди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Hindustan Times газетаси хабар берди.
Нашрнинг маълумот беришича, ҳодиса Ганганагар округида содир бўлган. Нашр суҳбатдошларидан бирининг айтишича, бу Покистон томонидан учинчи бор учувчисиз учар қурилма жўнатилишидир. Аввалроқ Ҳиндистон ОАВ 26 февраль ва 4 март кунлари ҳарбийлар Покистон дронларини уриб туширганини хабар қилганди.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик 14 февралда Жамму ва Кашмирда ҳинд ҳарбийларига ҳужум қилинганидан сўнг кучайиб кетди. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни “Жаиши Муҳаммад” гуруҳи ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
10:47
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024
Покистонда ҳаво ифлосланиши ортидан боғ ва музейлар ёпилмоқда
12:52 / 08.11.2024