Ўзбекистон | 18:00 / 11.03.2019
29788
2 дақиқада ўқилади

Humo Arena очилиш маросимига кимларнинг ташрифи кутилмоқда?

15 март куни Humo Arena муз саройининг тантанали очилиш маросими дастурига 2 мингдан зиёд иштирокчи қамраб олинган, 6 мингдан ортиқ киши таклиф қилинган. Kun.uz мухбири 11 март куни "Humo - ғалабаларимиз аренаси" медиа-ивенти доирасида берилган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Мадина Турсунова

"Асосий мақсад - спорт комплексининг барча имкониятларини кенг намойиш этиш. Муз комплексининг очилиши ғояси бу спорт ва санъатнинг бирлашуви, спортнинг қанчалик муҳимлигини кўрсатишдир", - дейди очилиш маросими ташкилотчиси Мадина Турсунова.

Унинг таъкидлашича, Humo Arena тантанали очилиш маросимига Россия хоккей афсоналари, хусусан, Павел Буре, Прохоров, Якушев ва бошқалар ташриф буюради. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг "Бинокор" жамоаси ветеранлари ҳам иштирок этади.

"Шунингдек, биз муздаги рақслар бўйича чемпион Татьяна Навкани таклиф қилганмиз, у муз устида "Щелкунчик" спектаклини намойиш этади. Бундан ташқари, Филипп Киркоров, Николай Басков, Дмитрий Билан каби машҳур қўшиқчиларнинг ташрифи кутилмоқда. Маҳаллий спорт ва эстрада юлдузларининг ҳам чиқишлари режалаштирилган, албатта", - дея маълум қилди у.

Мавзуга оид