Жаҳон | 22:38 / 11.03.2019
5146
1 дақиқада ўқилади
Исроилда смартфондан кўзини узмайдиганлар учун махсус ўтиш жойлари пайдо бўлди
Исроилнинг Тель-Авив шаҳри марказида ёруғлик диодли чироқлардан ташкил топган пиёдалар ўтиш жойи пайдо бўлди. Бу кўчаларда смартфонларига муккасидан кетган ҳолда юрувчи одамларни хавфдан сақлаш мақсадида киритилган.
Янги ўтиш жойи шундай ишлайдики, у светофор билан бир вақтда рангини ўзгартиради.
“Шу сабабли пиёда кетаётганда пастга, смартфон экранига қараб кетишга одатланган одамлар йўлдан қачон ўта олишларини биладилар”, деб айтилган шаҳар мэрлигида.
Шаҳар маъмуриятида таъкидланишича, агар тажриба муваффақиятли ўтса, унда бундай ўтиш жойлари шаҳарнинг қолган ҳудудларида ҳам ўрнатилади.
Мавзуга оид
22:07 / 27.09.2024
Исроил Байрутдаги «Ҳизбуллоҳ» қароргоҳига зарба берди
16:36 / 27.09.2024
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
20:47 / 26.09.2024
АҚШ ва иттифоқчилар Исроил ва «Ҳизбуллоҳ»ни урушни тўхтатишга чақирди. Нетаняҳу зарба йўллашда давом этишни буюрди
12:03 / 26.09.2024