Навоийда дўппосланган ўқувчи воқеа тафсилотларини сўзлаб берди
Мактаб эшиги синиб қолгани, ўқувчилар ётоқхонасида уяли телефон йўқолиши ва ҳожатхонада унитазнинг синиши Навоий шаҳридаги ихтисослаштирган маданият мактаби қуйи босқич ўқувчиларнинг дўппосланишига сабаб бўлган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Маданият вазирлиги тарқатган маълумотга асосланиб хабар бермоқда.
Маданият вазирлиги матбуот котиби Мовлуда Асқархўжаева билан суҳбатлашган мактабнинг 3-босқич ўқувчиси 2018 йил 14 октябрь куни юз берган воқеага изоҳ бериб, «дастлаб, ошхонада жиҳознинг, кейин ётоқхона эшиги синиши» ортидан тарбиявий ишларни олиб боришга қўл урганини тан олган.
Вазирлик вакили билан суҳбатлашган, айни видеода дўппосланган болалар мушт зарби кучли бўлмаганини бир хилда такрорлашди.
«Мен шу воқеада бўлганман. Зарб менга қаттиқ тегмади, кичкина бўлганим сабабли орқага учиб кетдим», — дея ҳолатга изоҳ берган ўқувчилардан бири.
Ўқувчиларни калтаклаган йигитчанинг ўзи «тарбиячиларга билдирмай, чиройли ахлоқ билан ўқувчиларни тартиб-интизомга чақириб қўймоқчи» бўлганини сўзлаб берган.
Воқеа тафсилотларининг бу версиясини ўша куни ётоқхонада масъул тарбиячи лавозимида ишлаган (айни пайтда ишдан бўшатилган) Сулаймон Қўчқоров ҳам айтиб берганди.
Қайд этилишича, дўппосланган болалар ёши катта ўқувчилар устидан шикоят қилмаган, шунингдек улар дўстлашиб кетишгани айтилади. Шунга қарамай, юқори босқич ўқувчисининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилгани бўйича расмий маълумот мавжуд эмас.
Видео: Youtube
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024