Жаҳон | 14:51 / 11.03.2019
3822
1 дақиқада ўқилади
Nissan ва Renault Карлос Гон туфайли қўшма корхонани ёпиши мумкин
Nissan ва Renault Нидерландиядаги қўшма корхонани ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Киодо» манбаларга таянган ҳолда хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, бу қарор молиявий фирибгарликларда айбланган, Nissan собиқ раҳбари Карлос Гоннинг иши билан боғлиқ.
Таъкидланишича, гап Nissan - Renault B. V.’нинг Нидерландиядаги қўшма корхонаси ҳақида кетмоқда.
Бундан олдин, Карлос Гон гаров пули эвазига озодликка чиққанди.
Токио округ суди Nissan собиқ раҳбари Карлос Гонни гаров пули эвазига озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Гоннинг озод қилиниши учун гаров пули миқдори 1 миллиард иенани ташкил қилади (деярли 9 миллион доллар).
Мавзуга оид
20:03 / 08.11.2024
Nissan савдолар тушиб кетгани туфайли минглаб ходимларини ишдан бўшатади
21:25 / 18.03.2024
Nissan нега Ўзбекистонга кирмаган? Компаниянинг ўзбек менежери билан суҳбат
17:41 / 24.05.2023
340 от кучига эга “супергибрид” Nissan Х-Trail Хитой бозорида сотувга чиқди
18:56 / 10.10.2022