Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, давлат раҳбари барча ҳудудлар каби Навоий вилоятига ҳам бир неча бор ташриф буюриб, иқтисодиёт тармоқларини кенгайтириш, аҳоли фаровонлигини оширишга доимий эътибор қаратиб келмоқда. 2017 ва 2018 йиллардаги ташрифлар чоғида белгиланган чора-тадбирлар натижасида вилоятда жуда кўп ишлар амалга оширилди.
Бу сафар Нурота ва Кармана туманлари, Навоий шаҳридаги янги корхоналар, ижтимоий объектлар, энергетика, кимё ва балиқчилик мажмуалари билан танишиш режалаштирилган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:48 / 18.12.2024
Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, Зарафшон дарёсига ташлаб юборилди
10:49 / 15.12.2024
Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
13:10 / 11.12.2024
Навоийда электромонтёр 12 кишининг номига кредит олиб, онлайн қиморга ютқазиб қўйди
16:26 / 07.12.2024