Германиянинг BORDA ассоциацияси мутахассислари экология ва сув масалаларига доир тренинглар ўтказмоқда
Германиянинг BORDA ассоциацияси Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ)нинг UzWaterAware лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида тренинглар ҳафтасига старт берди.
Тренинглар 1977 йилда асос солинган BORDA Бремен илмий тадқиқотлар ассоциацияси мутахассислари Кристоф Зодеманн, Фабио Николетти ва Моргане Роуссел-Хемеру томонидан ўтказилмоқда. Таъкидлаш ўринлики, BORDA'нинг 400 дан зиёд ходими дунёнинг 25 мамлакатида фаолият юритади.
12 март куни, тренингларнинг иккинчи кунида ОАВ ҳамда матбуот хизматлар вакиллари билан амалий машғулотлар олиб борилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари - давлат матбуот хизматлари ходимлари ролида, матбуот хизматлари вакиллари эса - ОАВ вакили сифатида ўзларини синаб кўришди. Улар гуруҳларга ажралиб, қандай йўл тутилса, ўзаро ҳамкорлик янада яхшиланиши, тезкор ва сифатли даражага кўтарилишига оид қарашларини намойиш қилишди. Германиялик мутахассислар уларни тинглаб, ўз хулосаларини билдиришди, қизиқ мавзулар бўйича ўзаро фикрлар алмашилди.
Шунингдек European Union in Uzbekistan дастурининг 3-компоненти ҳисобланган UzWaterAware - "Ўзбекистонда қишлоқ жойларда сув ресурсларини барқарор бошқариш" лойиҳаси тренинг майдонига биринчи (GIZ Water Governance in Uzbekistan) ва иккинчи (UNDP Uzbekistan)компонентлар ни таклиф қилишди ва улар иштирокчиларга ўзларининг лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этишди.
ОАВ ҳамда матбуот хизматлари вакиллари мутахассислар сўровномасига кўра тадбирнинг ўзларига маъқул бўлган ва унчалик ёқмаган томонларини айтишди ҳамда қизиқарли таклифлар билдиришди.
Тренинг сўнггида BORDA мутахассислари ва UzWaterAware лойиҳаси муаллифлари иштирокчиларга сертификатлар топширишди.
Мавзуга оид
09:20 / 09.09.2024
Сув ҳавзаларида моторли транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилади
12:22 / 06.09.2024
Португалия сув ресурслари барқарорлигига сармоя киритишга чақирмоқда
09:02 / 03.09.2024
Тошкентнинг икки туманида ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
14:08 / 24.08.2024