Ўзбекистон | 21:25 / 13.03.2019
7811
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳасига қўшилган минтақанинг биринчи давлати —​ Жаҳон банки

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (ТСМРИ) бўлиб ўтган семинар давомида Жаҳон банки «Инсон капиталини ривожлантириш» лойиҳасини ва Ўзбекистонда таълим соҳасининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилувчи маърузанинг асосий хулосаларини тақдим этди.

ТСМРИ даги семинарда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, таълим соҳаси, халқаро ташкилотлар ва дипломатия корпуси, хусусий соҳа вакиллари, журналистлар ва талабалар иштирок этган.

Инсон капитали – кишилар ўз ҳаёти мобайнида йиғиб борадиган, уларга жамиятнинг фойдали аъзолари сифатида салоҳиятини амалга оширишига имкон берадиган билимлари, кўникмалари ва саломатлигидир.

Овқатланиш ва соғлиқни сақлашни яхшилаш, сифатли таълим бериш, иш ўринларини яратиш ва касбий кўникмаларга ўргатиш асосида инсонларга сарф қилинадиган давлат инвестициялари инсон капиталининг ривожланишига кўмаклашади.

Семинар иштирокчилари 2018 йилда Жаҳон банки «Инсон капиталини ривожлантириш» лойиҳаси – глобал ташаббусидан хабардор бўлди.

Ушбу лойиҳа учта компонентдан иборат:

* Инсон капиталининг индекси, соғлиқни сақлаш ва таълимнинг фуқароларнинг кейинги авлоди меҳнатининг унумдорлигига ва даромадлари даражасига киритаётган ҳиссасини ўлчайди;

* таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида тадқиқотларга ва натижаларини ҳаққоний баҳолашга кўмаклашиш дастури, давлатларга қандай чоралар реал самара бериши, ва ресурсларни нималарга йўналтириш лозимлиги ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради;

* Жаҳон банки томонидан инсон капиталини ривожлантириш йўлида тўсиқларни бартараф этишдан манфаатдорлигини билдирган деярли 40 та жаҳон давлатларига, шу жумладан Ўзбекистонга бериладиган қўллаб-қувватлаш.

«Ўзбекистон ҳуқумати иқтисодиёт ўзгаришлари ва давлатнинг келажаги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган инсон капиталини ривожлантиришга давлат инвестициялари муҳимлигини эътироф этади.

Биз мамнуният билан, Ўзбекистон 2018 йилда Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаган жаҳоннинг бошқа 27 та давлатларига қўшилган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлганлигини билдирамиз», — деб айтди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раҳбари Хидеки Мори.

Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳаси муҳокама қилинганидан кейин аудиторияга, шунингдек, Ўзбекистонда таълим соҳаси учун ҳозирги муаммоларни таҳлил этувчи Жаҳон банкининг охирги маърузасининг асосий хулосалари тақдим этилган.

Маъруза мактабгача, ўрта ва олий таълим тизимларининг ҳар томонлама шарҳидан иборат бўлиб, таълим олиш муаммолари, унинг сифати ва Ўзбекистон меҳнат бозорининг ва иқтисодиётининг эҳтиёжларига мувофиқлиги муаммоларига эътибор қаратади.

Маърузада таълим соҳасининг жорий кўрсаткичлар ва унинг самарадорлиги таърифи ҳамда таълимга оид ислоҳотлар амалга ошириладиган шарт-шароитларнинг таърифи келтирилган. У давлатнинг таълим соҳасини ислоҳ қилиш борасида тараққиётга эришган жабҳаларини ва кейинги яхшилашга муҳтож бўлган жабҳаларини баҳолашни ўз ичига олган.

Таълим соҳасидаги вазиятнинг таҳлилига асосланиб, Жаҳон банкининг экспертлари бир қатор тавсияларни ишлаб чиқиб, ҳукумат вакилларига кўриб чиқиш учун тақдим этишди. Жорий ислоҳотларнинг хусусиятларини ва йўналишини акс эттирувчи ушбу ислоҳотлар қуйидаги соҳаларда ўзгаришлар бошланишини амалга оширишни таклиф этади:

* мактабгача таълим соҳасида илк таълимнинг сифатини ва ундан фойдаланиш имконини ошириш;

* педагогик кадрларнинг тайёргарлиги сифатини ошириш ҳисобига таълим бериш ва ўқитиш шарт-шароитларини яхшилаш;
ўқитиш натижаларини баҳолашнинг мавжуд стандартлари ва тизимларини такомиллаштириш;

* битирувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ривожланишига кўмаклашиш мақсадида ўқув дастурларини ва ўқитиш усулларини мослаштириш;

* ногиронлиги бўлган кишиларга таълим соҳасидан фойдаланиш имконини таъминлаш йўли билан, инклюзив таълим олишга кўмаклашиш;

* давлатнинг меҳнат бозори ва иқтисодиётининг эҳтиёжларига жавоб берадиган битирувчиларнинг кўникмалари ва малакаларини ривожлантириш.

Жаҳон банки Ўзбекистонда умумий қиймати 3.4 млрд. АҚШ долларига яқин бўлган 19 та лойиҳани амалга оширади. Улар Ўзбекистон ҳукуматининг фуқаролар фаровонлигини оширишга ва давлатда барқарор иқтисодий ўсишга эришишга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.​

Мавзуга оид