Мессидан Роналдуга жавоб: Унинг дубли ва паслари «Лион»ни яксон этди
«Барселона» «Камп Ноу»да «Лион»ни 5:1 ҳисобида таслим этиб, икки учрашув натижасига кўра (биринчи ўйинда 0:0), чорак финалга чиқди.
«Барселона» (Испания) - «Лион» (Франция) - 5:1 (2:0)
Голлар: Месси, 18 - пенальти (1:0). Коутинью, 31 (2:0). Тузар, 58 (2:1). Месси, 78 (3:1). Пике, 81 (4:1). У.Дембеле, 86 (5:1).
«Барселона»: тер Штеген, Пике, Жорди Альба, Сержи Роберто (Семеду, 83), Лангле, Ракитич, Бускетс, Коутинью (У.Дембеле, 70), Артур (Видаль, 74), Месси, Суарес.
«Лион»: Антони Лопеш (Горжелен, 34), Марселу, Денайер, Дюбуа, Марсал, Менди (Корне, 77), Депай (Траоре, 73), Фекир, Тузар, Ндомбеле, Мус.Дембеле.
Огоҳлантиришлар: Марсал, 33. Мус.Дембеле, 45+4. Лангле, 49.
Ҳакам: Марчиняк (Польша).
13 март. Барселона. «Ноу Камп» стадиони.
Биринчи ўйин - 0:0.
Испанлар гегемонлиги тугаши
Кейинги 5 мавсумда «қулоқли кубок» Испания вакилларига насиб қилганди (4таси «Реал»га ва биттаси «Барселона»га), охирги 5 финалдан иккитаси «Атлетико»нинг саъй-ҳаракатлари эвазига испанча финаллар бўлган. Бу мавсумда эса финалда испан жамоаси бўлиши эҳтимоли кескин камайди, «Реал» ва «Атлетико» турнирни нимчорак финалдаёқ тарк этди. Ла Лиганинг учинчи вакили «Барселона» ҳам чорак финалга ўтиши савол остида қолганди, «Лион» ўз майдонидаги биринчи ўйинда 0:0 ҳисобига эришди ва энди сафар ўйинидаги бир гол иккитага юриши аниқ эди.
Леодан паненка
Франциядаги биринчи ўйинда «Барса» вакиллари жуда кўп имкониятларни кўкка совуришганди, жавоб ўйини ҳам шундай бошланди. Майдон эгалари ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасини бесамар зарбалар бериш билан ўтказишди, кейин эса Месси ва Суарес меҳмонларнинг чап қанотидан чиройли ҳужум уюштиришди, Жейсон Денайер уругвайлик ҳужумчини жарима майдони ичида йиқитишди, арбитр эса «нуқта»ни кўрсатди.
Suarez. Did it against PSG at home and did it yet again.
— David (fan) (@ftbldaveV2) 13 марта 2019 г.
Disgusting footballer. pic.twitter.com/nk4iQkUYAt
Бу вазият видеосида кўриш мумкинки, французлар жамоаси ҳимоячиси тўпга ўйнаган, Суарес эса аввал унинг оёғини босиб, кейин намойишкорона йиқилган. Ўйин ҳаками Шимон Марчиняк бу вазиятда видеоҳакамга мурожаат қилмади, видеоҳакам ҳам унга видеотакрорни кўрсатиб, вазиятга ойдинлик киритишга жазм қилмади. Кейинроқ, француз нашрларида ёзилишича, бу вақтда техник носозлик юзага келгани туфайли VAR’дан фойдаланиб бўлмаган.
Лео бу мавсумда урфга кирганидек зарбани паненка услубида дарвозага йўллади ва Лопешни доғда қолдирди - кейинги вақтларда Рамос, Суарес ва Агуэро каби футболчилар ижросида тўп дарвозага парашют бўлиб тушганини кўп кўрдик.
Another great penalty by Messi
— Issa Vibe G (@IssaVibeG2) 13 марта 2019 г.
Barcelona 1-0 Lyon #ucl #IssaVibeG pic.twitter.com/JBXdSk5Ipq
Энди ўйинда қўшимча бўлимлар бўлмаслиги аниқ эди.
Дарвозабоннинг алмаштирилиши
Бунинг устига французларга яна бир ёқимсизлик қўшилди. Коутиньо дарвозага хавф солган вақтда меҳмонлар дарвозабони уни қарши олди ва тўп жуда яқин масофадан унинг юзига тегди. Шундан кейин шифокорлар майдонда 5 дақиқа давомида дарвозабонга ёрдам кўрсатишди, захира дарвозабон ўйинга тушишга тайёрланди, Лопеш эса Кепа каби демарш қилиб, майдонни тарк этишдан бош тортди. Аммо 10 дақиқа ўтгач, у ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди ва кўзда ёш билан майдонни тарк этди, унинг ўрнини Матьё Горжелен эгаллади.
Коутиньонинг голи
«Барселона» дарҳол ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди - Суарес Артурнинг пасини қабул қилиб олиб, ажойиб финт ишлатди ва рақиб ҳимоячиларини ортда қолдириб, бўш дарвоза қаршисида қолган Коутиньога тўпни етказиб берди.
Тузарнинг жавоби
Кейинги ярим соат давомида «қон исини сезган» «Барса» футболчилари яна бир неча гол уриши мумкин эди, аммо Месси, Суарес ва кампания меҳмонларни бир неча вазиятда «кечирди». Иккинчи бўлим бошида каталонлар бўшашди ва футболчилар олифталик қилишга ўтишди - улар намойишкорона тўпни бир-бирларига товонлари билан узата бошлашганди, лионликлар бунинг учун уларни жазолади. Майдон эгалари жарима майдонига қанотдан тўп узатилган вақтда тартибсизлик юзага келди ва тўпга эга чиққан Лука Тузар ҳисобни қисқартирувчи голни урди.
Чап қанотга босим
Кўк-анорранглилар яна гол уриши заруриятга айланди, акс ҳолда жамоани асабий якун кутарди. Вальверде майдонга ҳужумни кучайтириш учун Дембелени, майдон марказини мустаҳкамлаш учун Видални ташлади, «Барса» эса ҳужумлар йўналиши учун чап қанотни танлади.
Мессининг «портлаши»
«Лион»нинг Лионелга қарши кураши қандай якунланиши керак бўлган бўлса, шундай якунланди. Учинчи гол майдон марказидан уюштирилган ҳужум эвазига бўлди - Бускетсдан тўпни қабул қилиб олган Лео олдинга юрди ва жарима майдонига яқинлашиб, рақибнинг икки футболчисини уёқдан-буёққа алдади ва кейин кучли зарба берди, тўп Горжеленнинг қўлларидан ўтиб, дарвоза тўри сари юмалади. Ҳужумлар тўлқини давом эттирилди ва меҳмонлар узил-кесил таслим этилди, кейинги икки голда аргентиналик ҳужумчи ассистент вазифасини бажарди - Пике ва Дембеле ҳам ўз номларини таблога ёздиришди. Шу тариқа, Месси ўйиндаги тўрт голни юзага келтириб, бир кун олдин «Ювентус»ни елкасида чорак финалга олиб ўтган Криштиану Роналдуга ўзи хос тарзда жавоб қайтарди.
«Барселона» рекорд ўрнатди - каталонияликларнинг ЕЧЛда уй учрашувларидаги мағлубиятсиз серияси 30 ўйинга етди. Энди ЕЧЛ чорак финалида Испаниядан битта жамоа қатнашади, бу жамоа «қулоқли кубок» қаторасига олтинчи марта Испанияга келиши учун уриниб кўради.
Чемпионлар лигасига яна бир жуфтлик тўқнашуви керак - «Барселона» – «Ювентус»!
Мавзуга оид
12:02 / 22.12.2024
«Барса»да инқироз, «Сити»да антирекорд. Кун ўйинлари
12:24 / 16.12.2024
«Барса» яна аутсайдерга ютқазди, «Сити» камбэк қурбони. Кун ўйинлари
11:17 / 12.12.2024
«Сити» яна ютқазди, «Барса»да муҳим ғалаба. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:04 / 08.12.2024