Тожикистон - Қирғизистон чегарасида вазият кескинлашди. Қирғизистонлик ҳарбийлар қуролдан фойдаланган ва 30 кишини гаровга олган
13 март куни Қирғизистон томони ўзаро келишувларга қарамай, Ворух жамоатида можарога сабаб бўлган «Кўктош-Оқсой-Тамдик» йўли қурилишини бошлади. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари бош бошқармаси расмий баёнотида айтилади.
Баёнотида айтилишича, Қирғизистон томони аҳолига қарши ўқотар қуроллардан фойдаланган ва 30 нафар тожикистонликни гаровга олган.
«Ворух жамоати аҳолиси йўл қурилишига қарши норозилик билдирганида, қирғиз томони уларга қарата ўқ узди, - дейилади баёнотда. - Бундан ташқари, Қирғизистон куч тузилмалари «Исфара-Ворух» йўлини ёпиб қўйиб, Ворухда яшовчилар - йўналишли автобус йўловчиларини гаровга олди. Улар «Оқсой» чегара отрядида ушлаб турилган. Ворух жамоатида Қирғизистоннинг Боткен вилояти Оқсой жамоати раиси Эркин Жалчиев бошчилигидаги 50-60 киши Ворух жамоати аҳолисига қарата тош отишган. Натижада 11 киши оғир жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилди».
Гаровдагиларнинг тақдири ҳақида баёнотда ҳеч нарса дейилмаган, бироқ «АП»нинг Ворух аҳолисига асосан хабар беришича, улар Қирғизистон фуқароси билан алмаштирилган.
«Дастлаб аёллар ва болалар озод этилди. Кейин чегарачиларимиз Қирғизистон фуқаросини гаровга олишди. Айнан у гаровдагиларга алмаштирилди», - дея хабар берган маҳаллий аҳоли вакили.
Шунингдек, Тожикистон МХДҚ ўз баёнотида 43 ёшли Ҳусайн Ҳакимов ҳалок бўлганини тасдиқлади. Хабарга кўра, у ов милтиғидан отилган ўқ туфайли вафот этган.
«Ҳусайн Ҳакимов юрагидан яраланди ва касалхонада вафот этди. Шунингдек, милиция катта инспектори 46 ёшли Саидшариф Аваззода, маҳаллий аҳоли вакиллари яраланди», - дейилади баёнотда.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари бош бошқармаси хабарида айтилишча, ҳозир чегарадаги вазият барқарор ва икки давлат чегарачилари назорати остида.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024