Спорт | 03:31 / 14.03.2019
31384
1 дақиқада ўқилади
ЕЧЛ. Чоракфиналнинг барча иштирокчилари маълум
13 март куни ўтказилган икки учрашув якунига кўра Чемпионлар лигаси чоракфиналида иштирок этадиган барча жамоалар номи маълум бўлди.
"Барселона" ўз майдонида "Лион"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, (илк учрашув 0:0) кейинги босқичга чиқди.
"Ливерпуль" эса сафарда "Бавария"ни 1:3 ҳисобида енгди (илк учрашув 0:0) ва чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди.
Чорак финалда иштирок этадиган барча жамоалар рўйхати:
«Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенҳэм Ҳотспур» (барчаси — Англия), «Ювентус» (Италия), «Барселона» (Испания), «Порту» (Португалия) ҳамда «Аякс» (Нидерландия).