Жаҳон | 09:20 / 15.03.2019
13285
1 дақиқада ўқилади
Давлат департаменти АҚШни «ташвишга солаётган» ўнлаб мамлакатлар ҳақида маълум қилди
АҚШ Давлат департаменти сиёсий режалаштириш бўлими раҳбари Кирон Скиннернинг Вашингтондаги чиқиши давомида маълум қилишича, Қўшма Штатлар тахминан 50та мамлакат туфайли «ташвишга тушмоқда». Скиннернинг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.
Унинг сўзларига кўра, гап нафақат АҚШга ядро зарбаси беришга қодир бўлган давлатлар ҳақида бормоқда.
«[Ушбу мамлакатлар] АҚШга киберуруш, иқтисодий уруш, ахборот уруши орқали ҳам зарар етказиши мумкин», - дейди Скиннер.
Давлат департаменти вакили ушбу мамлакатларнинг номини очиқламаган.
Бундан олдин, АҚШнинг Бразилия бўйича режалари маълум бўлганди.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024