Жамият | 19:04 / 16.03.2019
10818
1 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири онлайн мулоқотда талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бугун, 15 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов республика олий таълим муассасалари талабалари билан онлайн мулоқот ўтказди.

Мулоқотда жойлардаги барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган, етимлик ва чин етимликда ўсган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иқтидорли ва ташаббускор талаба-ёшлар вакиллари иштирок этди.

Икки соатдан кўпроқ вақт давом этган мулоқотда вазир талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш, тўлов-контракт асосида ўқиш шартлари ва стипендия, имконияти чекланган ва ногиронлиги бор талабаларнинг ўқиши, турар жой ҳамда махсус адабиётлар билан таъминланиши, хорижда таълим олиш ва бошқа мавзуларда қизиқарли мулоқот бўлиб ўтди.  

Суҳбат якунида талабалар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тўлиқ кўриб чиқилиши қайд этилди.

Мавзуга оид