Light | 14:37 / 16.03.2019
47182
1 дақиқада ўқилади

Қовурилган тухум юрак учун хавфли бўлиши мумкин экани аниқланди

Фото: Depositphotos

Қовурилган тухум юрак учун хавфли бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The New York Times газетаси.

Қайд этилишича, баъзи экспертлар холестерин миқдори кўп бўлишига қарамай, бу таом организмга зарар етказмайди, деб ҳисоблайди. Бошқа мутахассисларнинг билдиришича, қовурилган тухум организм учун зарарлидир. Янги тадқиқотнинг кўрсатишича, ҳам у экспертлар, ҳам бу мутахассислар ҳақ бўлиши мумкин, деб ёзади газета.

Илмий экспериментда 30 минг киши иштирок этди, ўртача кузатиш даври 17 йилни ташкил қилди. Унинг кўрсатишича, кундалик рациондаги қўшимча ҳар 300 мг холестерин юрак-қон томир касалликлари хавфини 17 фоизга, эрта ўлим хавфини эса - 18 фоизга оширади.

Шу тариқа, инсон қанча кўп қовурилган тухум истеъмол қилса, унинг организми учун хавф шунча юқори бўлади, дея таъкидлайди нашр.

Бундан олдин, ўлимга олиб келувчи юрак касалликларининг асосий сабаби маълум қилинганди.

Мавзуга оид