Ўзбекистон | 16:06 / 18.03.2019
52303
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: KUN.UZ

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон ҳудудида шу ҳафта кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Қайд этилишича, бугун республика ҳудудларининг кўп қисмига жанубдан иссиқ ҳавонинг жадал кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат 25-27 даража илиқ, жанубда 28-29 даража илиқ бўлади. Фақат шимолий ҳудудларга Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шу ҳудудларда ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади.

19 мартдан 22 мартгача Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаларининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига таъсир этади, бу об-ҳавони доимий ўзгарувчан бўлиб туришига мақбул бўлади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 

23 мартда ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқни, кундузи 13-18 даража илиқни ташкил этади.

Мавзуга оид