Спорт | 10:21 / 20.03.2019
13231
1 дақиқада ўқилади

Фергюсоннинг «МЮ»даги охирги ўйинида чайнаган сақичи аукционда ярим миллион долларга сотилди

Фото: AFP

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг бу лавозимдаги сўнгги ўйинида чайнаган сақичи бўлаги аукцион савдоларига қўйилди, деб хабар бермоқда The Sun.

Маълум қилинишича, сақич 390 минг фунт (450 минг евро)га сотилган. Ушбу маблағ «Манчестер Юнайтед» хайрия жамғармасига йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Сэр Фергюсоннинг «МЮ» бош мураббийи сифатидаги охирги ўйини 2013 йил майида «Вест Бромвич»га қарши кечган ва унда 5:5 ҳисоби қайд этилганди. 77 ёшли мураббий 27 йил давомида «қизил иблислар»ни бошқарган.

Мавзуга оид