Жаҳон | 20:32 / 21.03.2019
6243
1 дақиқада ўқилади
Бразилиянинг собиқ президенти Мишел Темер ҳибсга олинди
Бразилия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари коррупция иши доирасида мамлакатнинг собиқ президенти Мишел Темерни ҳибсга олди, деб хабар берди Globo портали.
Порталнинг билдиришича, Petrobras компаниясидаги коррупцион можаро билан боғлиқ операция доирасида ҳибсга олинган.
Petrobras компанияси 2014 йилда, бир неча мансабдорлар шартнома имзолагани учун шартноманинг 3%и миқдорида пул олишгани маълум бўлганидан сўнг коррупцион можаро марказида қолганди.
Бу маблағлар кейинчалик сиёсатчи ва мансабдор шахсларни сотиб олиш учун ишлатилган.
Бразилия ҳукуматининг билдиришича, нархларни ошириш ва поралар орқали схема муаллифлари 3,8 миллиард долларга яқин пул ишлаб олишган.
Мавзуга оид
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024
Бразилия президенти BRICS саммитига парвозини бекор қилди
14:10 / 09.10.2024