Тошкент ҳарбий округи қўшинларига янги қўмондон тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига кўра, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Зокиржон Эркинбоевич Сайфудинов Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, унинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони ўринбосари этиб полковник Қодиржон Абдупаттаевич Турсунов тайинланди. Полковник Қодиржон Турсунов бундан олдин Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига биноан жорий йилнинг февраль ойида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келган генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
17:30
Тошкентда Red Bull BC One саралаш ўйинлари бўлиб ўтди
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024