Спорт | 18:53 / 22.03.2019
21471
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ОТЖ илк расмий ўйинида Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Любинко Друлович мураббийлигидаги илк расмий ўйинида Ҳиндистон олимпиячиларини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Ўйин бошида ҳиндистонликларда ҳисобни очиш учун ўта қулай вазиятлар юзага келди, мезбонлар ҳам баъзи имкониятлардан фойдалана олишмади. Таблодаги ҳисоб 45-дақиқага қадар ўзгармай қолди: бўлим охирида Ўзбекистон жамоаси сардори Ислом Қобилов пенальтидан ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда Друлович амалга оширган иккита ўйинчи алмаштириш ўйинда бурилиш ясади. Бобур Абдухолиқов ва Жасурбек Яхшибоевлар захирадан майдонга тушиб, ўйинни сезиларли тарзда кучайтира олишди. Бу тез орада ҳисобда ҳам акс этди - Бобур Абдухолиқов етти дақиқа ичида иккита гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, Любинко Друлович ўйиндан олдинги матбуот анжуманида таъкидлаганидек, йирик ҳисобда ғалабага эришишнинг уддасидан чиқди.

Осиё чемпионати U-23 саралаши
Тошкент. «Пахтакор» стадиони
Ўзбекистон – Ҳиндистон – 3:0 (1:0)
Голлар
: Қобилов (45, пен.), Абдухолиқов (78, 85)
Ўзбекистон: 1. Умиджон Эргашев, 2. Ислом Қобилов (С), 5. Дилшод Саидов, 6. Нурилло Тўхтасинов (23. Ойбек Бозоров, 80), 7. Остон Ўрунов, 8. Ислом Кенжабоев, 11. Миржаҳон Мираҳмадов (9. Жасурбек Яхшибоев, 64), 15. Ойбек Рустамов, 16. Азиз Омонов (10. Бобур Абдухолиқов, 52), 19. Илҳом Алижонов, 20. Ҳусниддин Ғофуров.

24 март. Тожикистон - Ҳиндистон
26 март. Ўзбекистон – Тожикистон

Мавзуга оид