Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи тайинланди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан подполковник Рафиқжон Қўлдошевич Жалилов Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу лавозимга тайинлангунга қадар подполковник Р.Жалилов Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизиони қўмондони лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, қуйидагилар Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
йўл-транспорт инфратузилмасининг ҳолати, йўл-транспорт ҳодисалари динамикаси, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши, йўлларнинг тирбандлиги, транспорт воситаларининг техник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги маълумотларни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, шунингдек мазкур соҳада вужудга келадиган муаммолар ва камчиликларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш;
ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари билан курашиш борасидаги фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланишини, шу жумладан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси ва уларга чек қўйишни, йўл-транспорт ҳодисалари ва йўллар тирбандлигини олдини олишни, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига алоқадор бўлган шахсларни излаб топиш ва шахслари аниқланишини ташкил этиш;
ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, шунингдек аҳоли билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича очиқ мулоқотлар олиб бориш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шунингдек унинг шакллари ва услубларини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Бундан олдин, ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари рўй берганди.
Мавзуга оид
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
14:55 / 26.12.2024
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024