Жаҳон | 00:20 / 25.03.2019
26237
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон пойтахтини Манас деб ўзгартириш таклиф қилинди

Фото: barometr.kg

Қирғизистонда пойтахт Бишкекни Манас деб ўзгартириш таклиф қилинди. Бундай ташаббус билан мамлакат президенти аппаратининг собиқ раҳбари, давлат маслаҳатчиси Эмилбек Каптагаев Facebook’да чиққан.

“Маълум вақт ўтгандан кейин бизда истак пайдо бўлмаслиги учун балки пойтахтни биратўла Манас деб қайта номлаш керакдир. Бу ҳар томонлама адолатли бўларди. Бишкек тумани деб эса Свердловск туманини аташ керак, чунки айнан шу ерда ҳозирда нимагадир Кузнечний қўрғони деб аталувчи Пишпек истеҳкоми жойлашган ва эҳтимол бир пайтлар Бишкек овули бўлган”, деб ёзган Каптагаев.   

Давлат маслаҳатчиси мамлакат пойтахтининг аталишига сабаб бўлган Бишкек-ботирнинг мавжуд бўлгани ва улуғ ишларини тарихий нуқтаи назардан баҳсли деб атаган. Унинг айтишича, Бишкек-ботир бўлганининг афсоналардан бошқа бирорта ишончли тарихий манбаси йўқ.

Аввалроқ Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон пойтахти Остонани Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номига Нур-Султон деб аталиши ҳақидаги фармонни имзолаган.   

Мавзуга оид