Жамият | 19:45 / 26.03.2019
13098
1 дақиқада ўқилади

Алишер Султонов ўзи ўқиган мактаб кутубхонасига шахсий коллекцияси китобларидан совға қилди

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир маслаҳатчиси, Энергетика вазири Алишер Султонов 26 март куни ўзи ўқиган 180-сонли мактабга ташриф буюрди ва мактаб кутубхонасига ўзининг шахсий коллекциясидан китоблар совға қилди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Бундай ташаббуснинг муҳимлиги 19 март куни ёшлар маънавиятини ошириш, уларнинг бўш вақтини ташкил этишда кўмак бериш, ёшлар орасида китоб ўқишни тарғиб қилишга бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қайд этилган эди.

Фото: Министерство энергетики
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда давлат раҳбари аҳоли маънавиятини яхшилаш ҳақида сўз юритиб, шундай деди:

"Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади".

Мавзуга оид