Любинко Друлович: «Саралашда фантастик ўйин кўрсатдик»
Ўзбекистон U23 ҳамда Тожикистон U23 жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон U23 бош мураббийи Любинко Друлович саволларга жавоб берди. Унда қатнашган Tribuna.uz мухбири мураббийнинг сўзларини ёзиб олди.
«Хайрли кеч. Биз бутун ўйин давомида устунлик қилдик, лекин гол ура олмаганимиз чакки бўлди. Биринчи бўлимда учта яхши имкониятдан фойдалана олмадик. Осиё Чемпионатига йўлланмани қўлга киритганимиз энг асосийси.
Саралашда ёрқин ўйин кўрсатмадик? Кечирасиз, биз икки ой мана шу натижа, мана шу ўйинлар учун тайёрландик. Шогирдларим зўр ўйин кўрсатишди. Тўп назорати, майдондаги барча ҳаракатлар менга маъқул бўлди. Биз гуруҳдаги энг яхши жамоа эдик ва буни исботладик. Бир сўз билан айтганда шогирдларим фантастик ўйин кўрсатишди. Тўғри, бугун ўтган ўйиндаги каби учта гол ура олмадик, чунки босим катта эди. Ахир бугун йўлланма тақдири ҳал бўлди.
Бобур Абдухолиқовнинг жароҳати бор эди, шу сабаб уни асосий таркибда туширмадик. Футболчиларимнинг клубда тажриба орттириши муҳим. Улар шу билан икки ой клубларига кетишади ва у йигитлар ерда ҳам ўз ўринларини топиши муҳим. Кейинги йиғинларимиз имкон борича фақат ФИФА кунларида ўтказилади.
Биз ўртоқлик ўйинларида кучлироқ жамоаларга қарши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Европа жамоалари ёки Осиёнинг кучли жамоалари билан. Марказда яхши ўйнай олмаяпмиз? Ярим ҳимоямизда яхши футболчилар йиғилган. Абдуллаев, Ойбек. Аброр ҳам бор. Қайсидир чизиқнинг кучсиз кўриниши нормал ҳолат. Ярим ҳимоямиз кучсиз деб айта олмайман»,- дейди Друлович.
Мавзуга оид
12:26
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024