Ўзбекистон | 12:30 / 26.03.2019
64049
2 дақиқада ўқилади

Шерматов: «Президентимиз ўқитувчининг маошини 1000 долларга етказиш кераклигини кўп айтганлар»

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди “Халқ сўзи”.

Унда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, жамиятда ўқитувчининг мақомини юксалтириш, мавқеини ошириш, ижтимоий таъминланганлик даражасини кўтариш, ўқитувчини ўз хизмат вазифасидан ташқари ишлардан озод қилиш сингари соҳаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтган.

“Давлатимиз раҳбарининг энг биринчи қарори ҳам ўқитувчининг мақомини оширишга қаратилган эди, - деди халқ таълими вазири. - Вақти келиб, жамиятда ўқитувчининг мавқеи бундан ҳам юксалади. Президентимиз ҳар бир видеоселекторда ўқитувчилар ҳақида албатта гапириб ўтадилар, “Уларнинг ойлигини 1000 долларга чиқармагунча тўхтамаймиз”, деб кўп айтадилар. Насиб қилса, албатта, шу даражага борамиз”, деди Шерзод Шерматов.

Бундан олдин, халқ таълими вазири ота-оналарга мурожаат билан чиққанди.

Мавзуга оид