Ўзбекистон | 09:40 / 28.03.2019
22622
5 дақиқада ўқилади

Бозорлардаги нарх-наво ҳақида маълумот берилди

Фото: KUN.UZ

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди (2019 йил 26 март ҳолатига 1 кг. сўмда).

Мол гўштининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да - 45 минг сўм. Энг арзони Нукусда («Нукус деҳқон бозори») - бир килограмми 28 минг сўм. 

Қўй гўштининг энг қиммати Тошкентдаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (48 минг сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да (30 минг сўм).

Картошканинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да (5000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (1200 сўм).

Пиёзнинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да (3000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (500 сўм).

Сабзининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (4000 сўм). Энг арзони Фарғона шаҳридаги «Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозори»да (1000 сўм).

Тухумнинг энг қиммати (10 дона) Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (8000 сўм). Энг арзони Қарши шаҳридаги «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори»да (3500 сўм).

Гуручнинг энг қиммати Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (17 000 сўм). Энг арзони Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори»да (5000 сўм).

Ўсимлик ёғининг энг қиммати Андижон шаҳридаги «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Жиззах марказий деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори», Қарши шаҳридаги «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Самарқанд шаҳридаги «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Фарғона шаҳридаги «Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (12 500 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори»да (7600 сўм).

Шакарнинг энг қиммати Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳридаги «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Жиззах марказий деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори», Қарши шаҳридаги «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Навоий шаҳридаги «Саховат бозори», Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳридаги «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳридаги «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳридаги «Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозори», Урганч шаҳридаги «Урганч марказий деҳқон бозори»да (5500 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4500 сўм).

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.

Мавзуга оид