Суперлига. «Локомотив» ягона гол эвазига «Навбаҳор»ни мағлуб этди
Суперлигада 2-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Локомотив» ўз майдонида «Навбаҳор» билан беллашди. Ўйин деярли тенг курашлар остида ўтди. «Локомотив» эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди. 64-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди.
Бу натижадан сўнг, «Локомотив» 3 очко билан 6-ўринга чиқиб олди, «Навбаҳор» эса 1 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Суперлига, 2-тур
30 март, Тошкент, «Локомотив» стадиони, 4118 томошабин
Локомотив (Тошкент) – Навбаҳор (Наманган) 1:0 (0:0)
Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (64)
Локомотив: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмаилов, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филипп Раевац 90), Азизбек Аманов (Арслонмурод Аманов 55), Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Диёр Туропов (Жамшид Искандеров 90), Игор Елич
Навбаҳор: Ўткир Юсупов, Остон Ўрунов (Аббос Ғуломов 46), Азим Аҳмедов, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Александр Касьян, Обид Жўрабоев (Славко Лукич 15), Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Абдужамол Исроилов (Баҳодир Насимов 72), Жаҳонгир Меҳмонов
Огоҳлантиришлар: Тўхтахўжаев (30), Исмаилов (40) - Ўрунов (13), Меҳмонов (69), Аҳмедов (80), Юсупов (90)
Мавзуга оид
21:38 / 19.07.2024
«Навбаҳор» Самвел Бабаян ўрнига янги бош мураббийни эълон қилди
14:32 / 29.06.2024
Расман: «Навбаҳор» ва Бабаян ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишди
12:13 / 17.06.2024
Суперлига. Алижонов қайтган марказий ўйинда кучлар тенг келди — фотожамланма
14:08 / 13.05.2024