Спорт | 23:55 / 31.03.2019
3076
1 дақиқада ўқилади

“Формула-1”: Амалдаги чемпион Хэмилтон Баҳрайн гран-присида ғалаба қозонди

“Формула-1” автопойгасининг мавсумдаги 2-босқичи – Баҳрайн гран-присида амалдаги жаҳон чемпиони, “Мерседес” жамоаси аъзоси Льюис Хэмилтон ғалаба қозонди. 

Бу британиялик пойгачининг “Формула-1”даги 74-ғалабаси бўлди. 

“Сахир” трассасида ўтган пойгада маррага иккинчи бўлиб Хэмилтоннинг жамоадоши  Вальттери Боттас келган. 3-ўринни “Феррари” аъзоси Шарль Леклер эгаллаган.

Етакчи ўнталикдан Макс Ферстаппен (“Ред Булл”), Себастьян Феттель (“Феррари”), Ландо Норрис (“Макларен”), Кими Райкконен (“Альфа Ромео”), Пьер Гасли (“Ред Булл”), Албон, Серхио Перес (“Рейсинг Пойнт”) ўрин олган.

“Мерседес” аъзолари муваффақиятли иштироклари эвазига ушбу мавсумда қаторасига иккинчи марта ғолиблар шоҳсупасининг энг юқори поғоналарини эгаллашди. 

Пойганинг 3-босқичи 12-14 апрель кунлари Хитойда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид