«Шаҳарга эга йўқми?» Президент Қарши ва Марғилон шаҳарлари раҳбарларидан тушунтириш талаб қилди
Президент йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор давомида Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри раҳбарлари фаолиятини танқид қилди.
«Жорий йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ юки 30 фоизга камайтирилган бўлсада, 135 минг нафар тадбиркор ёки тадбиркорларнинг 36 фоизи фаолиятини вақтинчага тўхтатган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга кўпдир.
Айниқса Марғилон шаҳрида 1800 нафар, бу 38 фоиз, Қарши шаҳрида 1500 нафар тадбиркор, яъни тадбиркорларнинг 33 фоизи фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. Ушбу шаҳарлар ҳокимлари бу ҳолатни қандай изоҳлайди?
Шунинг учун, Марғилон шаҳри раҳбарлари ва Қарши шаҳри раҳбарлари (ҳоким, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, бош солиқчиси, ҳисоб комиссияси раҳбари - таҳр.) тушунтириш берсин.
Жаноб Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев), сиз нима дейсиз? Қарши шаҳрига эга йўқми? Шу 1500 тадбиркорни сизлаб, дарди эшитилганида улар албатта ишлаган бўларди, бюджетга пул тушардику?
Тадбиркорлар билан ишлаш осон эмас. Вилоят ҳокимига топшириқ, иккинчи чоракда қўшимча 30 фоиз тушум, 30 фоиз экспорт», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, президент 2018 йил декабрида Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифи якунида ўтказилган видеоселекторда Қарши шаҳри ҳокими Жамшид Фозиловнинг фаолиятини жиддий танқид қилган, Қарши шаҳри «тўртлиги»жиддий огоҳлантирилганди.
Мавзуга оид
15:58 / 16.12.2024
Иқтисодий комплексда 300 га яқин раҳбар ишдан олинди - президент
16:08 / 14.12.2024
“Боғча тўлови қисман қопланади, уйда қараш хизмати йўлга қўйилади” – видеоселектордан ваъдалар қандай?
15:16 / 24.11.2024
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
20:58 / 19.09.2024