Жамият | 20:09 / 09.04.2019
11764
1 дақиқада ўқилади

Вазирлик ОТМ веб-сайтларини танқид қилди

9 апрель куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тизимга замонавий АКТни жорий этишнинг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида вазирликнинг ўқув жараёнига АКТни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Алишер Абдуллаев ОТМлари веб-сайтлари инвентаризация қилиниб, танқидий баҳо берилгани ҳақида айтиб ўтди.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

«Вазирлик томонидан ОТМ жозибадорлигини ошириш ва имижини шаклантириш учун, аввало, уларнинг веб-сайтлари таҳлил этилди. Ўрганиш натижалари ОТМлари веб-сайтлари мазмунини такомиллаштириш, фойдаланувчилар учун зарур маълумотлар билан таъминлаб бориш, хусусан, хорижий тилларда ҳам контентни бойитиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шу боис ҳозирда ОТМлар халқаро университетлар веб-сайти рейтингида ўз ўрнини яхшилаш мақсадида ОТМлар веб-сайти Webometrics рейтинги талаблари асосида қайта ишлаб чиқилиб, зарур маълумотлар билан бойитилмоқда», —  деди Алишер Абдуллаев.

Мавзуга оид