Ўзбекистон | 20:00 / 10.04.2019
54695
1 дақиқада ўқилади

11 апрелдан Тошкент кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини патруль вертолёти кузатишни бошлайди

11 апрелдан Тошкент кўчаларида Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини патруль вертолёти кузатиб боради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.

«11 апрель кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Тошкент йўлларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши ҳолатини патруль вертолётидан фойдаланган ҳолда кузатишни бошлайди. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташрифи чоғида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига замонавий вертолётлар ажратиш бўйича топшириқлар берган эди.