Иқтисодиёт | 17:10 / 18.04.2019
17769
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg дунёдаги энг «бахтли» ва «бахтсиз» иқтисодиётларни маълум қилди

Фото: Ariana Cubillos/AP

Bloomberg дунёдаги энг «бахтсиз» иқтисодиётларнинг янги рейтингини эълон қилди (Misery Index). Рейтингга киритиш сабаби - кучли инфляциянинг юқори ишсизлик даражаси билан боғлиқ экани. Агентлик тахминича, айнан шу уйғунлик ҳаёт даражасини кескин пасайтиради.

Биринчи ўринни Венесуэла эгаллади, бу ерда, прогнозларга кўра, 2019 йилда инфляция 8 миллион фоиздан ошади. Иккинчи ўринни Аргентина эгаллади, учинчи ўринда - ЖАР. Шунингдек, илк ўнликдан Туркия, Греция, Украина, Уругвай, Бразилия, Испания, Саудия Арабистони ва Сербия жой олди.

Bloomberg’нинг қайд этишича, ушбу мамлакатлар иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва «нархларни ушлаб туриш ҳамда одамларни ишга қайтариш бўйича катта ўзгаришларни» намойиш этмаяпти.

Паст инфляция кам ишсизлик даражаси билан уйғун бўлган, дунёдаги энг «бахтли» иқтисодиёт деб яна бир бор Таиланд тан олинди. Швейцария иккинчи, Япония учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўнликка Сингапур, Тайвань, Малайзия, Чехия, Гонконг, Исроил ва Жанубий Корея кирган.

Мавзуга оид