Жамият | 15:06 / 19.04.2019
113647
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон чўлида йигитнинг скелети топилди - у ўзбекистонлик бўлиши мумкин

Қозоғистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги чегарада инсон скелети топилди, деб хабар беради Урал56 сайти.

Фото: ural56.ru

17 апрель куни Оренбург областининг Оқбулоқ қишлоғида маҳаллий аҳоли вакиллари эркак кишининг жасади қолдиқларини топишган. Унинг ёнида Ўзбекистоннинг 22 ёшли фуқароси Сардор Норбоев номига берилган паспорт бўлган.

Бундай исмли йигит қиш фаслида бедарак йўқолган. 2019 йил 22 февраль куни «Актўбе эълонлари» саҳифасида унинг рафиқаси Ксения Норбоева эрини топишда ёрдам сўраб эълон жойлаштирган.

Тахминга кўра, йигит Қозоғистондан Россия Федерациясига чегарани ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат қилган, бироқ, фақат Оренбург областининг Оқбулоқ қишлоғига яқин майдонгача келган ва эҳтимол шу ерда музлаб қолган бўлиши мумкин.

Мавзуга оид