Спорт | 16:27 / 19.04.2019
11463
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди

Фото: Getty Images

«Барселона» сардори Лионель Месси Чемпионлар лигасида чорак финалнинг жавоб учрашувлари якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Аргентиналик ҳужумчи сешанба куни «Камп Ноу»да «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган баҳсда дастлабки 20 дақиқа ичида иккита гол уриб, якунда жамоанинг йирик ҳисобдаги ғалабасига (3:0) катта ҳисса қўшган эди.

Маълумот учун, ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлиш учун Леодан ташқари: «Ювентус» дарвозасига ғалаба голини урган «Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт, «Манчестер Сити»га қарши ўйиннинг илк 10 дақиқасида дубль қайд этган «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳёнг Мин ва «Порту» дарвозасини ишғол этган «Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирмино номзодлари ҳам номинантлар қаторига киритилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Месси етакчилигидаги «Барселона» ярим финалда «Ливерпуль» билан куч синашади. Аввалроқ Лео «қизиллар» дарвозасига ҳеч қачон гол урмагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид