Саида Мирзиёева мактабларни президент ташаббуслари ижроси ўзаги сифатида белгилаш ҳақида гапирди
20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюрди.
«Президентимиз илгари сурган ташаббуслар ижроси аввало мактаблардан бошланиши керак деб ҳисоблайман, – дея ташриф хулосасини билдирган Саида Мирзиёева. – Фикримча, маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол янги авлодни шакллантириш учун айнан мактабларни 5 та ташаббус замирида маданият, маърифат, спорт ва компьютер технологиялари ўчоғи сифатида ислоҳ қилсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди».
«Умумтатаълим мактабларда 5 та ташаббус асосида дарсдан кейин ҳар битта фан йўналишида ўзлаштириш ва билимларни мустаҳкамловчи машғулотлар сонини ошириш, касбга йўналтирилган ҳамда фан тўгаракларини жорий қилиш, ҳар бир ўқувчининг ташкиллаштирилаётган маданий тадбирларда иштирокини таъминлаш, мактаб, туман, вилоят ва шаҳар миқёсида китобхонлик танловларини тез-тез ташкил этиш, мактаб биносида турли спорт машғулоти ва тўгаракларини очиш, компьютер саводхонлиги курсларини ташкил этиш ўқувчи-ёшларнинг самарали ва мазмунли иш билан банд бўлишларига хизмат қилади. Натижада, улар мактаб даврида, олаётган билим ва кўникмалари асосида, кенг тафаккурли, бирор ҳунар эгаси ва спорт усталари бўлиб етишади.
5 та ташаббуснинг, энг аввало, мактабларда жорий этилиши, республикамиздаги 5 миллиондан ортик болаларнинг ўз келажакларини ишонч билан қуришлари ва ватан равнақига ҳисса қўша оладиган етук инсон бўлиб етишишларига замин бўлади.
Шундай экан, фарзандларимизнинг билим масканида дунёқараши кенг, зеҳни ўткир, маданиятли, виждонли, ватанпарвар, жисмонан чиниққан, келажакда юрт равнақига ҳисса қўшадиган, дунёдаги илғор тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган инсон бўлиб етишишлари учун ҳам 5 та ташаббусни амалга оширишни, энг аввало, мактаблардан бошлаш зарур», деган Саида Мирзиёева.
У шунингдек, бу борада жамоатчиликдан ўз таклиф ва мулоҳазаларини беришини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасининг чет элларда ижобий имижини шакллантириш – PR-марказ вазифаси ижроси, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар учун масъулдир.
Агентлик ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Мавзуга оид
02:08
Саида Мирзиёева: «Келгуси йил учун белгиланган вазифалар кўлами жуда кенг»
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
20:49 / 19.12.2024
Саида Мирзиёева Президент администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди
19:39 / 19.12.2024