Ўзбекистон аҳолисининг ўртача иш ҳақи маълум қилинди
2019 йил январь-март ойларида Ўзбекистон бўйича юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 049,7 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 32,2%га ўсишни таъминлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
2019 йил январь-март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича иш ҳақи таҳлили қуйидагиларни кўрсатмоқда: таълим соҳасида 22 947 та муассасада 1 024,8 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 38,1%) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 5 207,6 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 31,5%) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 693,9 минг сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 37,3%га ўсди.
Ушбу соҳадаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўриладиган бўлса, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 2 133,3 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 125,9%), Жиззах вилоятида 1 737,7 минг сўмни (102,6%) ва Тошкент вилоятида 1 712,4 минг сўмни (101,1%) ташкил этган бўлса, Қашқадарё вилоятида 1 531,9 минг сўмни (90,4%) ва Фарғона вилоятида 1 555,4 минг сўмни (91,8%) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.
Саноат иқтисодий фаолият турида 575 та корхонада 475,1 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 17,7%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 4 043,7 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 24,5%ни) ташкил этган. Саноат соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 836,9 минг сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 22,6%га ўсди.
Ушбу соҳадаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўриладиган бўлса, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Навоий вилоятида 3 446,1 минг сўмни (121,5%), Қорақалпоғистон Республикада 3 418,8 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 120,5%), Тошкент вилоятида 3 141,4 минг сўмни (110,7%) ва Тошкент шаҳрида 2 924,5 минг сўмни (103,1%) ташкил этган бўлса, Наманган вилоятида 1 781,7 минг сўмни (62,8%), Жиззах вилоятида 1 827,5 минг сўмни (64,4%) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 1 407 та муассасада 444,6 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 16,5%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 1 871,1 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 11,3%ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1402,7 минг сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 36,1%га ўсди.
Ушбу соҳадаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўриладиган бўлса, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Навоий вилоятида 1 841,1 минг сўм (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 131,3%), Тошкент шаҳрида 1 654,1 минг сўмни (117,9%), Бухоро вилоятида 1 531,7 минг сўмни (109,2%), Қорақалпоғистон Республикада 1 517,3 минг сўмни (108,2%) ва Сирдарё вилоятида 1 507,9 минг сўмни (107,5%) ташкил этган бўлса, Қашқадарё вилоятида 1 128,8 минг сўмни (80,5%), Фарғона вилоятида 1 291,9 минг сўмни (92,1%) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.
Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият турида 205 та корхонада 120,3 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 4,5%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 972,7 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 5,9%ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 696,1 минг сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 27,8%га ўсди.
Ушбу соҳадаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўриладиган бўлса, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 3 281,2 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 121,7%), Бухоро вилоятида 2 834,8 минг сўмни (105,1%) ташкил этган бўлса, Андижон вилоятида 1 091,1 минг сўмни (40,5%), Самарқанд вилоятида 1 227,8 минг сўмни (45,5%) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳаси бўйича 941 та муассасада 67,9 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 2,5%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 764,4 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 4,6%ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3 752,3 минг сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 35,1%га ўсди.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасидаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўрадиган бўлсак, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 4 817,0 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 128,4%), Самарқанд вилоятида 3 845,3 минг сўмни (102,5%) ташкил этган бўлса, Сирдарё вилоятида 2 787,7 минг сўмни (74,3%), Тошкент вилоятида 2 843,1 минг сўмни (75,8%) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.
Республика бўйича 2019 йил январь-март ойларида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсиш суръати таълим соҳасида 37,3%, соғлиқни сақлашда 36,1%, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида 35,1% ва қурилишда 28,2% кузатилди.
Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўрадиган бўлсак, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Навоий вилоятида 2 806,3 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 136,9%), Тошкент шаҳрида 2 799,5 минг сўмни (136,6%) ва Тошкент вилоятида 2 221,1 минг сўмни (108,4%) ташкил этган бўлса, Фарғона вилоятида 1 665,2 минг сўмни (81,2%), Сурхондарё вилоятида 1 684,1 минг сўмни (82,2%), Наманган вилоятида 1 692,2 минг сўмни (82,6%) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.
Мавзуга оид
13:24 / 23.12.2024
Статистика кузатувлари жараёнига олий таълим муассасалари жалб этилади
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024