Жаҳон | 00:07 / 24.04.2019
24346
2 дақиқада ўқилади

Россиялик миллиардер дунёдаги илк музёрар яхта соҳибига айланди

Фото: itboat.com

Россиялик миллиардер Олег Тиньков ўзига Антарктика музларидан ўта олувчи дунёдаги илк яхтани буюртирди. Яхтанинг хариди 100 млн евродан кўпроқни ташкил қилган. 

SeaExplorer музёрар-яхтаси Голландиянинг Damen верфи томонидан сайёрамизнинг олис бурчакларига экспедициялар ташкиллаштирувчи АҚШнинг Eyos Expedition компанияси билан ҳамкорликда қурилган. Яхта эксплорер тоифасидаги кемаларга киради, бундай кемалар қайта ёнилғи билан тўлдирилмаган ҳолда узоқ вақт суза олади ҳамда катта тўлқинлар ва музларни кеча олади.

Фото: itboat.com

Россияликнинг яхтаси 40 кун автоном суза олади. 77 метрлик яхтада батискаф, 4 та сув мотоцикли, иккита снегоход ва вертолёт бор. Яхта мустаҳкамланган корпуси эвазига 30-40 сантиметргача қалинликдаги музларни ёра олади. SeaExplorer тақдимоти 2020 йилда Монакода ўтиши режалаштирилган.

Фото: itboat.com

Миллиардер яхтада йилига 20 ҳафтага яқин вақт ўтказмоқчи, қолган вақт эса уни ҳафтасига 690 минг евродан ижарага беришни режалаштирмоқда. Банкирнинг айтишича, дунёнинг 2-рақамли энг бой одами Билл Гейтс яхтада 3 ҳафта ўтказишга қизиқиш билдирган, россиялик миллиардерлардан бири эса уни ярим йилга ижарага олмоқчи. “Бу яхтинг, аммо мутлақ ўзгача. Бу Сен-Тропеда ўзини кўз-кўз қилиб, мартини ичиш ҳақида эмас, бу тадқиқот ҳақидадир”, деб айтган “Тинькофф банк” асосчиси.

Forbes Олег Тиньковнинг бойлигини 2,2 млрд долларга баҳолаган. У Россиянинг энг бой тадбиркорлари рўйхатида 47-ўринни эгалламоқда. 

Фото: itboat.com

Мавзуга оид