Жаҳон | 12:37 / 25.04.2019
70085
4 дақиқада ўқилади

Ким Чен Иннинг зирҳланган поезди: лимузин учун вагон, конференц-зал ва пуштиранг диванлар

Фото: Александр Сафронов/Приморье ўлкаси матбуот хизмати

КХДР етакчиси Ким Чен Ин 24 апрель куни расмий ташриф билан Россияга келди. У Владивостокка зирҳланган поездда ташриф буюрди. Хорижга поездда боришни дастлаб унинг бобоси Ким Ир Сен йўлга қўйган. Сўнгра бу анъанани унинг отаси Ким Чен Ир давом эттирди. Ким Чен Иннинг зирҳланган поезди қандай кўринишда эканлигини фотогалереямизда томоша қилишингиз мумкин.

Ким Чен Ин поездда жами 334 000 км йўл босган, ундан 64 000 км масофа хорижий ташрифларга тўғри келади

Фото: Vietnam News Agency / AFP

1930-йилларда Ким Ир Сен японларга қарши ҳаракат иштирокчиси бўлган. У Япония таъқибидан қутулиш учун 1940 йилда СССРга қочган. 1945 йилда эса Ким Ир Сен махсус поездда ватанига қайтган

Фото: KCNA/KNS/AP Photo

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Ким Ир Сен учун СССРда тайёрланган поезд вагони зирҳланган бўлган. Айтишларича, уни Шимолий Корея етакчисига Иосиф Сталин совға қилган. Ҳозирда махсус вагон музейда сақланади

Фото:Кимсусан Қуёш ёдгорлик саройи архивидан

Ким Ир Сен хорижга ташрифларини бронепоезд ва Ил-62М самолётида амалга оширган. Унинг ўғли Ким Чен поездни маъқул кўрган ва уни "ўз уйи ва иш хонаси" деб атаган

Фото:Кимсусан Қуёш ёдгорлик саройи архивидан

Ким Ир Сеннинг асосий вагони (суратда) совет раҳбарининг қабулхонаси кўринишида бўлган бўлса, унинг ўғлининг кабинети сунъий йўлдош телефонлари ва компьютер бўлган замонавий хона кўринишида. Ким Чен Ир 2011 йилда мамлакат бўйлаб сафари давомида поезд вагонида вафот этган

Фото:Кимсусан Қуёш ёдгорлик саройи архивидан

The Guardian газетасининг ёзишича, Ким Чен Ирнинг "қабулхона, конференц-заллар ва юқори технологияли алоқа воситалари билан жиҳозланган ҳашаматли" олтита поезди бўлган. Аммо поездлар оғир зирҳ туфайли соатига 60 кмдан ортиқ тезликда юра олмаган

Фото: Ивана Борисенко (ИТАР-ТАСС)

КХДРнинг ҳозирги раҳбари нечта зирҳланган поездга эга эканлиги маълум эмас. Нашрнинг ёзишича, КХДРнинг юқори мартабали амалдорлари ихтиёрида 90га яқин вагон бор. Ота ва ўғилнинг поездлари таркибидаги ягона ташқи тафовут уларнинг рақамларида. Ким Чен Ир кўпинча DF0001 рақамли поездда юрган. Ким Чен Ин эса DF0002 белгили поездда юради

Фото: KCNA / REUTERS

Ким Чен Иннинг 2018 йил мартдаги Хитойга ташрифи вақтида Шимолий Корея телевидениеси зирҳланган поезднинг ички қисмини кўрсатди. Вагонлардан бирининг ичи оппоқ девор, фил суяги рангидаги пардалар ва пуштиранг чарм диванлар билан жиҳозланганди

Фото: KCNA VIA KNS / AFP

Поезддаги алоҳида вагон Ким Чен Иннинг зирҳланган лимузини учун мўлжалланган. Поезд тўлалигича зирҳланмаган, фақат иккита асосий вагон – хизмат ва яшаш вагонлари зирҳ билан қопланган. Зирҳланган вагонларнинг қорайтирилган ойналаридан ўқ ўтмайди

Фото: EPA-EFE / STR

Ким Чен Ин Владивостокка 15та вагондан иборат поездда келди. Бу вагонлар орасида конференц-зал бўлган ва меҳмонларни қабул қилиш учун мўлжалланган, зиёфат зали, КХДР етакчисининг иш кабинети ва ётоқ вагонлари бор.

Фото: Jason Lee / REUTERS

Аксарият вагонлар замонавий электроника, плазмали экранлар ва ноутбуклар билан таъминланган. Поезд бортида интернет ва ишончли сунъий йўлдош алоқаси мавжуд. Поезд шунингдек, дизель электростанция ва кондиционер тизими билан жиҳозланган

Фото: Mark Schiefelbein / AP Photo

КХДР етакчиси билан биргаликда қатор хизматчилар ҳам йўлга чиқади. Улар орасида официантлар, ошпазлар, фаррошлар, тансоқчилар ва ҳатто снайперлар бор, деб ёзганди The New York Times

Фото: Юрий Смитюк / ТАСС

Мавзуга оид