Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи 25 апрель куни эрталаб Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашувдан бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хитой раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун ХХРга ташрифи билан қутлади. Хитой Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини юксак қадрлаши ҳамда мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишини таъкидлади.
Давлат раҳбари халқаро форумда иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдириб, ушбу тадбир ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси ва бутун Хитой халқини яқинлашиб келаётган муҳим сана – Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллиги билан муборакбод этди.
- Ҳурматли Президент, Сиз биринчи форумда ҳам иштирок этганингизни мамнуният билан эслайман. Шу маънода, Сизни “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми асосчиларидан бири сифатида қабул қиламиз, - деди Си Цзиньпин. - Ўзбекистоннинг форумга эътибори ва иштироки мамлакатларимиз ҳамкорлиги ривожидан далолат беради. Икки томонлама кўплаб келишувларга эришилган ва улар изчил амалга оширилмоқда. Ишончим комилки, Ўзбекистон - Хитой муносабатларининг истиқболи порлоқ.
Мавзуга оид
18:33 / 05.02.2024
Президент Париж-2024 ўйинларидаги натижалар тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун зарур чоралар кўришни буюрди
18:30 / 05.02.2024
Дорилар бепул ажратилса-да, беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олмоқда — президент
18:13 / 05.02.2024
Ҳар бир она ва бола ўлими фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади — президент
14:13 / 05.02.2024