Light | 16:57 / 26.04.2019
11924
4 дақиқада ўқилади

11 нафар ходимдан бир неча юз минглик штатгача: Amazon’нинг ўсиш тарихи

Кўплаб йирик технологик компаниялар мавжудлигининг илк босқичларидаёқ интенсив ўсишни бошдан кечирган. Бироқ Amazon компаниясининг тарихи ўзгача. Компания кадрлар бўлими директори Бет Галетти компания ҳозирда бутун тарихи давомида кузатилган янги ходимларнинг энг кучли оқимини бошдан кечираётганини таъкидламоқда.

Фото: Global Look Press

Amazon’да 647 минг киши ишлайди, бу Галетти ишга жойлашган 2013 йилдагига қараганда олти марта кўпроқ. Компанияга кунига ўртача 337 нафар янги ходим келади. Amazon ўз штатини қандай кенгайтирганини кўздан кечирамиз.

1995 йил — 11 нафар ходим

Китоблар савдосига ихтисослашган навқирон сайт amazon.com Уэйнрайт исмли илк харидорини топди. Кейинчалик компания ўз биноларидан бирига унинг номини берган.

Фото: Stephen Maurice Graham

1997 йил — 614 нафар ходим

Компания ҳали ҳам даромадга кирмади ва Barnes & Noble каби йирик компаниялар билан рақобат қилди. Amazon оммавий компанияга айланди ва унинг бир дона акцияси 18 долларга тенг бўлди.

1998 йил — 2100 нафар ходим

Халқаро бозорга кириш бошланди – компания Буюк Британия (1,2 миллионта китоб) ва Германия (335 мингта китоб) учун сайтларни ишга туширди.

2000 йил — 9000 нафар ходим

Amazon учинчи шахсларга уларнинг сайти орқали китобларни сотишга рухсат берди. 2017 йилда бу каби келишувлар компания савдоларининг катта қисмини ташкил қилди.

2001 йил — 7800 нафар ходим

Доткомлар пуфаги ёрилди ва Amazon акциялари нархи тушди. Компания штатининг 15 фоизини қисқартирди ва қисқартиришларнинг қисқа даври бошланди.

Фото: Stephen Maurice Graham

2002 йил — 7500 нафар ходим

Ўзининг ритейл илдизларидан халос бўлишга интилган ҳолда Amazon онлайн-инфратузилмасини ташқи компанияларга тақдим этди. Amazon Web Services янги саноатни яратди, ҳозирда у 30 миллиард долларлик бизнес саналади.

2005 йил— 12000 нафар ходим

Харидорларда Amazon Prime йиллик абонементини харид қилганда бепул етказиб беришдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Ҳозирда 100 миллион киши мазкур сервисдан фойдаланади ва унга нафақат бепул етказиб бериш, видео стриминги ва маҳсулотлар учун чегирмалар ҳам киради.

2007 йил — 17000 нафар ходим

Kindle электрон китоби Amazon’даги илк гаджетлардан бирига айланди. Ундан кейин эса бошқа – планшет, телевизор, колонкалар пайдо бўлди.

Фото: Stephen Maurice Graham

2009 йил — 24300 нафар ходим

Amazon оёқ кийимлар дўкони Zappos ва унинг мижозларга муносабатига эътибор қаратди. Компания уни 1,2 миллиард долларга харид қилди ва унинг ишларига аралашмасликка ваъда берди.

2011 йил — 56200 нафар ходим

Amazon офис, омборхона ва дата-марказлари 4 миллион квадрат метрдан ортиқ жойни эгаллади.

2013 йил — 117300 нафар ходим

Amazon Ҳиндистон бозорига кирди. Унинг сайти барча маҳаллий қонунларга мос келди – унда фақат ташқи етказиб берувчиларнинг маҳсулотлари сотилади.

Фото: Stephen Maurice Graham

2014 йил — 154100 нафар ходим

Amazon буюртмаларни бажариш марказларида Kiva System компанияси роботлари ишлашни бошлади. Компания омборхоналар ишини автоматлаштиришга интилди.

2015 йил — 230800 нафар ходим

Сиэтлда Amazon компаниясининг илк жисмоний дўкони пайдо бўлди.

2017 йил — 566000 нафар ходим

Amazon 13 миллиард долларга Whole Foods компаниясини харид қилди ва маҳсулотлар савдоси бозорига кирди.

2018 йил — 613300 нафар ходим

Amazon янги бош офисларни қуриш учун Кристал-сити (Виржиния штати) ва Нью-Йоркни танлайди. Охир-оқибат компания Нью-Йоркдан воз кечди.  

Мавзуга оид