Жамият | 08:59 / 29.04.2019
55411
1 дақиқада ўқилади

Ўрта Чирчиқда ичида ўқувчилар бўлган автобус ЙТҲга учраб, ёниб кетди. Улар Бухородан қайтаётган бўлган

2019 йил 29 апрель куни соат 02:00ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-км.да Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган «Мерседес» русумли автобуснинг балони ёрилиб кетган.

ФВВ хабарига кўра, автобус бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиб ёнбошлаган ва ёнишни бошлаган, йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган.

Барча йўловчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, 7 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати билан 2 нафари Ўрта Чирчиқ тумани шифохонасига 5 нафари Ўзбекистон Республикаси тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Ушбу автобусда Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг 37 нафар ўқувчиси, 3 нафар ўқитувчиси, 10 нафар ота-оналар ҳамда 3 нафар ҳайдовчи бўлган.

Мавзуга оид